Ихтиёрий тиббий суғурта

  • ИТС БЎЙИЧА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

    ИТС полислари бўйича тиббий хизмат кўрсатиш

AKFA Medline кўп профилли тиббиёт маркази фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ИТС полислари бўйича тиббий хизмат кўрсатиш саналади.

  • ИТС - БУ НИМА?

    Ихтиёрий тиббий суғурта

Ихтиёрий тиббий суғурта (ИТС) – танланган суғурта дастури доирасида тиббий хизматдан фойдаланишни таъминловчи суғурта тури бўлиб, унинг харажатлари суғурта компанияси томонидан қопланади.

  • ИТС БЎЙИЧА ДАВОЛАНИШ

    Тиббий хизматларни мустақил танлаш

AKFA Medline тиббиёт маркази ИТС билан шуғулланувчи суғурта компанияларининг ихтиёрий тиббий суғурта полислари бўйича даволаш ишларини амалга оширади. Тиббий ёрдам кўрсатишнинг мазкур ҳолатида, одатда суғурта қилувчи компания билан аввалдан келишишни ва тасдиқлашни талаб этади.

Биз қуйидаги суғурта компанияларининг суғурта полислари бўйича тиббий ёрдам кўрсатамиз:

  • Стационар хизмат кўрсатиш

    Якка тартибдаги ва комплекс тиббий суғурта

Бизнинг тиббий марказда ИТС полиси бўйича ҳар бир суғурталанувчи кафолатланган сифатли тиббий ёрдам олишади. Ихтиёрий тиббий суғурта полисига битта суғурта дастури ҳам, уларнинг тўлиқ комплекси ёки бирикмаси ҳам кириши мумкин.

  • Ҳомиладорликни олиб бориш

    Тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш

Аксарият бўлажак оналарни аёллар маслаҳатхонасидаги узун навбатлар, туганмас таҳлил топширишлар ва зарур вақтда керакли маслаҳатни олиш имкониятининг йўқлиги чўчитади. ИТС полиси сизга сифатли маслаҳат олиш, режали тиббий кўрик ва таҳлиллар топшириш кафолатини беради.

  • Санатор-курорт даволаниш

    Тизимли текширув ва самарали даволаш

Полис ДМС практически идеальное решение для лиц среднего и старшего возраста имеющих хронические болезни. Полис гарантирует системное обследование и лечение, ведь это инвестиции в здоровье.

  • Амбулатор-поликлиника хизмати

    Тезкор ва тежамли хизмат кўрсатиш

Амбулатор-поликлиника хизмати учун полис умуман олганда соғлиғидан шикоят қилмайдиган, лекин вақти-вақти билан тоби қочиб турадиган инсонлар учун мўлжалланган.

Айрим тоифа касалликлар бўйича (қандли диабет, руҳий хасталиклар, сил, ОИТС ва бошқалар) тиббий ёрдам кўрсатиш давлат ҳисобидан амалга оширилади, шу боис бундай хасталикларга ИТС бўйича ёрдам кўрсатиш кўзда тутилмайди. Агар суғурта ҳолати юзага келганда сиз спиртли ичимлик ёки гиёҳванд воситалари таъсирида бўлган бўлсангиз ёхуд ўз саломатлигингизга қасддан шикаст етказган бўлсангиз, ИТС полиси бўйича товон пули олмайсиз. Суғурта суммаси мижозга тўланмайди, балки даволаш муассасаси ҳисоб рақамига ўтказилади.

! Ёдда тутинг

Ҳамма касалликлар ҳам ИСТ бўйича даволанмайди. Полис татбиқ этилмайдиган касалликлар ҳам мавжуд — қандли диабет, руҳий хасталиклар, сил, ОИТС ва бошқалар.

Қоидалар

Англашилмовчилик юз бермаслиги ҳамда сизга қулай бўлиши учун қуйидаги қоидаларга амал қилишингизни сўраймиз:

Агар сиз ИТС полисига эга бўлсангиз, қуйидагиларга аҳамият қаратишингиз зарур:

  1. Мазкур полисда ёки унга илова қилинган қоғозда кўрсатилган рақамга қўнғироқ қилинг.
  2. Суғурта компанияси ходими ёки ассистанс хизматидан «AKFA MEDLINE» тиббиёт маркази сиз даволанишингиз мумкин бўлган клиникалар рўйхатига киритилганлигини аниқланг. Агар у мазкур рўйхатда бўлмаса, сиз улардан «AKFA MEDLINE» тиббиёт маркази билан шартнома тузишни талаб қилишга тўла ҳақлисиз (биз билан шартнома тузиш учун узоғи билан 1-2 соат вақт талаб этилади).
  3. Ўз суғурта дастурингизга киритилган тиббий хизматлар рўйхатини аниқлаштиринг.
  4. Суғурта компанияси ходими ёки Ассистанс* хизмати орқали ўзингизга зарур бўлган мутахассиснинг дастлабки маслаҳатига ёзилинг.

Сизнинг дастурингизга кирувчи тиббиёт марказлари ҳамда тибиий хизматлар рўйхати полисингизга илова қилинган қўшимча варақда кўрсатилади.

*AKFA Medline тиббиёт марказига тиббий ёрдам учун дастлабки мурожаат фақат сизни суғурта қилган суғурта компанияси ходимлари томонидан ИТС полисида кўрсатилган рақам орқали амалга оширилади.

Ёнингизда бўлиши зарур ҳужжатлар:

– паспорт;
– ИТС полиси.

Агар қабулда врач сизга кўрик, процедуралар, манипуляциялар тайинлаган бўлса, ИТС дастурингизга тайинланган муолажалардан қайси бири кириши борасида сизга хизмат кўрсатувчи суғурта компанияси ёки ассистанс хизмати билан маслаҳатлашиб олишингиз зарур.

Хориж фуқароларига ИТС бўйича хизмат кўрсатиш учун чет эл суғурта компаниялари бюилан шартнома тузиш борасида ҳам музокаралар олиб борилмоқда.

Маслаҳат керакми?
(+99871) 203-30-03 рақамига қўнғироқ қилинг ёки

Агар сиз AKFA Medline тиббиёт маркази билан ИТС шартнома тузмоқчи бўлсангиз, сиз исталган шаклда электрон манзилимизга сўров жўнатишингшиз ёки биз билан боғланишингиз зарур.

Бизнинг ходимларимиз корпоратив мижозларнинг AKFA Medline тиббиёт маркази билан ҳамкорлиги масаласидаги сизни қизиқтирган барча саволларингизга жавоб қайтаришади.
E-mail: z.karimov@akfamedline.uz

АдминистраторИТС