Украиналик машхур нейрохирург Евгений Педаченко AKFA Medline тиббиёт маркази фаолияти билан танишди

Хабарингиз бор, 31 май куни украиналик нейрохирург, профессор Евгений Педаченко юртимизга келган эди. Мутахассис 5 июнь куни AKFAMedlineтиббиёт марказига ташриф буюрди. Евгений Педаченко клиникамизда хирургия, нейрохирургия, неврология, терапия, физиотерапия, педиатрия, кардиология каби йўналишларда аҳоли саломатлигини тиклаш, мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Украиналик шифокор тиббиёт марказимининг малакали мутахассислари билан учрашиб, ўзаро фикр алмашди.

“Сўнгги бор Ўзбекистонга ташриф буюрганимга анча йиллар бўлиб қолди. Қисқа вақт ичида мамлакатингизда амалга оширилган ислоҳотлар мени хайратга солди. Хусусан, нейрохирургия йўналишидаги ўзгаришлар мени қувонтирди. AKFA Medline тиббиёт марказига ташриф буюриб, унинг фаолияти билан батафсил танишишга муваффақ бўлдим. Эътироф этишим жоиз, ушбу тиббиёт муассасасида малакали шифокорлар фаолият юритишмоқда. Марказ замонавий технологиялар билан жиҳозланган”,-дея таъкидлади Евгений Педаченко.

“Бир қанча ўзбекистонлик мутахассислар институтимизда таҳсил олишган. Айтмоқчиманки, Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларимиз бугун бошлангани йўқ – узоқ йиллардан бери давом этиб келмоқда. Бундан кейин ҳам ҳамкорлигимизни янада ривожлантириб, бир қатор лойиҳалар устида иш олиб боришни режалаштирганмиз”, – қўшимча қилди мутахассис.

Евгений Георгиевич Педаченко академик, олий тоифали шифокор, тиббиёт фанлари доктори, Украина давлат мукофотлари лауреати ҳисобланади. Ҳозирги вақтда у Киевдаги А.Ромоданов номидаги нейрохирургия институти раҳбари сифатида фаолият юритмоқда.

Е.Г.Педаченко ташрифи давомида умуртқасида оғир жарроҳлик паталогияси бўлган болалалар ва катталарга бепул маслаҳатлар берди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад икки мамлакат мутахассислари ўртасида алоқани йўлга қўйиш, илмий-тадқиқот тажриба алмашиш, шу билан бирга, ҳамкорлик тўғрисида меморандумни имзолаш ҳисобланади.

АдминистраторУкраиналик машхур нейрохирург Евгений Педаченко AKFA Medline тиббиёт маркази фаолияти билан танишди