Биз ҳақимизда

Тиббиёт чиндан ҳам санъатлар ичида энг улуғворидир

Азиз дўстлар!

Мен Сизларни AKFA Medline кўп тармоқли тиббиёт марказимизнинг расмий сайтида қутлашимдан хурсандман!

Марказимизнинг фаолияти ҳамкорлар билан ишончли муносабатлар, ўзаро ҳурмат, мажбуриятлилик ва, энг асосийси, мижозлар ва тиббиёт марказининг меҳмонларига бўлган ғамхўрликка асосланган.

Бизнинг тиббиёт марказимизнинг малакали ходимлари Сизнинг ҳар қандай истак ва илтимосларингизни бажаришга тайёр, чунки Сиз биз учун ҳар доим исталган меҳмонсиз.

Бизнинг сайтимизнинг вазифаси – ҳам мижозларга, ҳам ҳамкорларимизга тиббиёт марказимизнинг фаолиятидаги барча мавжуд бўлган ва яқин келажакдаги йўналишлари ҳақида максимал даражада батафсил маълумотни бериш, шунингдек, мижозларнинг қулайлиги учун онлайн хизматларни тақдим этиш.

Янада ривожланиш сари биз доим янги имкониятларни излаймиз ва етишган муваффақиятларимизда тўхтаб турмаймиз.

Мен барча меҳмонларимиз ва мижозларимизга мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик, ўзига ишонч ва ўзгармас устуворликларни тилайман.

Камола Мирзалиева
AKFA Medline Бош директори

E-mail: k.mirzalieva@akfamedline.uz

Биз ҳақимизда

AKFA Medline – Марказий Осиёдаги юксак малакали тиббиёт ходимлари иштирокида диагностика, даволаш ва мураккаб кардиожарроҳлик, нейрожарроҳлик, ортопедик операцияларни амалга ошириш учун зарур бўлган замонавий жиҳозларга эга хусусий кўп профилли тиббий марказдир.

Бу қандай юз берган?

AKFA Medline кўп профилли тиббиёт маркази Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасининг собиқ профилакторийси ўрнида ташкил этилган.

Маслаҳат керакми? (+99871) 203-30-03 рақамига қўнғироқ қилинг ёки

24-соатли Call-марказ: 1141

Поликлиника

Тор соҳа мутахассисларига ҳамда Европанинг етакчи ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқарилган ускуналарга, шунингдек, ултьратовуш текширувлар хонасига эга бўлган поликлиника. Ҳар бир хона кўп функцияли станциялар – комбайнлар билан жиҳозланган.

Операция блоки

Европадан келтирилган жиҳозлар билан тўла таъминланган 7 та хонадан иборат, видеотасвирни узоқ масофага узатиш имкониятига эга. Шунингдек, бу ерда ангио хирургик, нейрохирургик, кардиохирургик операцияларни ўтказиш мақсадида гибрид операцион хона жойлашган.

Стационар

Стационар 12 қаватдан иборат. Жонлантириш бўлимида 20 та ўрин ҳамда 4 та интенсив терапия хонаси мавжуд. 3-қаватдан 11-қаватгача барча қулайликларга эга бўлган шинам палаталар жойлашган бўлиб, уларнинг ҳар бири ходимларни шошилинч чақириш тугмалари, алоҳида санузел ва ювиниш хоналари, замонавий лед-телевизорлар билан жиҳозланган, чексиз интернет ва кўп функцияли кроватлар мавжуд.

Лаборатория

AKFA Medline тиббиёт маркази ўзининг модернизацияланган лабораториясига эга бўлиб, жаҳонда етакчи бўлган ROCHE HITACHI компаниясининг замонавий COBAS 6000 автоматик модулли иммун-биокимёвий аппарати билан жиҳозланган, бу ерда биокимёвий ва иммунологик текширувлар ўтказилади.

Радиология

AKFA Medline клиникасининг радиология бўлими рентгенодиагностика учун бугунги кунда ноёб ва энг замонавий ҳисобланган аппаратура билан жиҳозланган. Ускуна жаҳон стандарти талабларига жавоб берувчи ва юқори аниқликдаги натижаларни кафолатловчи етакчи бренд – SIEMENS (Германия) да ишлаб чиқарилган.

СПА-комплекс

Гидротерапия ва бальнеология, катта бассейн ва джакузини ўз ичига олади. Шунингдек, сиз турк ҳаммоми ва фин саунасида енгил тортишингиз, фитнес-залга ташриф буюришингиз мумкин. Юқори малакали мутахассислар физиотерапия, электротерапия, вертебрология, лазеротерапия, электромагнитотерапия, иглорефлексотерапия ва гидроколонотерапия бўйича хизматлар кўрсатишади.

Ресторан

160 ўринга мўлжалланган ва турли-туман менюга эга бўлган шинам ресторанда беморлар рационининг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда асосий эътибор парҳез таомларга қаратилади.

Конференц-зал

Конференц-зал илмий-тиббий конференциялар ва телекўприклар ўтказиш учун замонавий JBL акустик тизим билан жиҳозланган.

АдминистраторБиз ҳақимизда